Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари Афғонистон билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади



Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Ўзэлектроаппарат” АЖ ҳамда Чирчиқ трансформатор заводи билан Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS)” ўртасида умумий қиймати 700 минг доллардан ортиқ бўлган шартнома имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Афғонистон халқи билан дўстона муносабатлар турли соҳаларда, хусусан савдо-иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб боришига катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда томонлар кўплаб истиқболли ҳамкорлик шартномаларини имзолашга эришмоқдалар. “Ўзэлектроаппарат” ва  Чирчиқ трансформатор заводи ўртасидаги шартномаларга кўра, эндиликда Афғонистоннинг Нур-ул-Жахад подстанцияси учун электротехника ва трансформатор эҳтиёт қисмлари, электр токи ўтказиш қурилмалари етказиб берилади.

 

Распечатать Просмотров: 47 18 Июл 2019