Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Афғонистонда намойиш этилди



Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳрида 1-2 июль кунлари “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон – Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад - икки мамлакатнинг савдо иқтисодий муносабатлари ҳамда экспорт салоҳиятини ривожлантиришдир.

Кўргазманинг 10 дан зиёд бўлимида миллий маҳсулотларимиз намойиш этилмоқда. Кимё ва қазилма хомашёларни қазиб олиш, нефть-газ, электротехника, иқтисодиётнинг аграр сектори ва озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, тўқимачилик саноати, чарм-пойабзал, фармацевтика, халқ-амалий санъати, тиббиёт ва таълим, транспорт хизматлари бўлимлари шулар жумласидан.

 

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси, мева-сабзавот, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар экспорт қилмоқда. Қўшни юртда қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистоннинг бевосита иштироки ва ёрдами билан Ҳайратондан Мозори-Шарифгача темир йўл линияси, кўприклар, юқори вольтли электр линиялари, оптик толали кабель ва сув таъминоти тармоқлари қурилган.

Мазкур кўргазма Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш баробарида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади.

Распечатать Просмотров: 181 03 Июл 2019