Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

“Power Uzbekistan 2017”



Бугун “Ўзэкспомарказ”да 12-халқаро “Power Uzbekistan 2017” кўргазмаси иш бошлади. Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов иштирок этди.

12 маротаба ўтказилаётган ушбу кўргазмада дунё энергетика саноати, иссиқлик ва электр тармоқлари каби соҳаларда эришилган ютуқлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма экспозицияларидан Германия, Италия, АҚШ, Россия, Хитой, Латвия, Полша каби 11 мамлакатдан келган 45 компания маҳсулотлари ўрин олган.

“Ўзэлтехсаноат” АК таркибидаги қатор корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам кўргазмага қўйилган. Жумладан, Марказий Осиё ҳамда МДҲда етакчи ҳисобланган “Chirchiq Transformator Zavodi”  томонидан энергетика саноати, электротехника ва ёритиш тизимларига оид жиҳозлар тақдим этилмоқда. “PROCAB” корхонаси томонидан кенг турдаги кабель ва сим маҳсулотларига қизиқиш юқори.

“HI-TECH KABEL” корхонаси томонидан оптик толали кабеллар, кабель ўтказгичлар намойиш этилмоқда.

Кўргазмада АҚШ нинг “General Elektrik”, Россиянинг атом энергияси бўйича давлат корпорацияси – “Росатом Центральная Азия”, Италиянинг турли шакл ва ҳажмдаги электр машиналари учун кўмир чўткалари ишлаб чиқарувчи “LAMPAR SRL” сингари дунёга машҳур компаниялари иштирок этмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу кўргазма электротехника саноатидаги илғор ютуқларни оммалаштиришга, саноатчилар ва энергетиклар ўртасида фикр, тажриба алмашишга, ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни ўзаро боғлашга хизмат қилмоқда.

Бу йилги кўргазмада экспонентларнинг 75 фоизини хориж компаниялари, 25 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ташкил этмоқда.

Тадбир доирасида дунёнинг етакчи компания мутахассислари томонидан семинар ташкил этилиб, соҳанинг долзарб муаммолари ва истиқболларига оид маърузалар тингланди.

Кўргазма 17-19 май кунлари ўз ишини давом эттиради.

 

 

 

Ахборот хизмати

Фото:Д.Буриев

Распечатать Просмотров: 167 17 Май 2017