Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

“Philips Lighting” (Нидерландия) компанияси вакиллари билан янги лойиҳа устида ҳамкорлик



28 февраль куни “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Нидерландиянинг электр тежамкор лампалар ишлаб чиқарадиган “Philips Lighting” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 
Компаниянинг МДҲ ва Грузия мамлакатлари бўйича раҳбари, вице-президент Эрик Бенедетти бошчилигидаги делегация аъзоларини “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи А.Абдуллаев қабул қилди. 
Меҳмонга мамлакатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларни рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш, хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун яратилаётган шарт-шароитлар, экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди. 
Таъкидландики, инвестор тадбиркорларга яратилаётган шароит ва имкониятлар самарасида мамлакатимиз корхоналарида энергия тежовчи лампалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мамлакатимизда 2010 йил сентябрь ойида импорт ўрнини босадиган тежамкор ва ихчам люминесценция лампалари ишлаб чиқариш бошланган эди. Ўшанда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси тизимида “Neo Sun Light” қўшма корхонаси очилган. Корхона учун асбоб-ускуналар Хитойдан харид қилинган бўлса, ишлаб чиқариш жараёни “Philips” ва “Osram” компаниялари технологияси бўйича йўлга қўйилди. “Neo Sun Light” Марказий Осиёдаги кенг турдаги люминесценция лампалари ишлаб чиқарадиган дастлабки корхоналардан биридир. Ишлаб чиқариш жараёни хомашёни қайта ишлашдан то маҳсулотни ўрашгача бўлган барча босқични қамраб олади. Бу сарф-харажатларни тежаш, маҳсулот таннархини камайтириш имконини бермоқда. 
Ўз навбатида меҳмон “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистон ва Нидерландия мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, электротехника саноати борасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, “Philips Lighting” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган LED лампалари тармоғини юртимизда кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, шунингдек "ақлли технологиялар" тизими бўйича ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлаётганлигини мамнуният билан тилга олди. 
– Ташрифимиз чоғида юртингиздаги электр тежовчи LED лампалари ишлаб чиқараётган “Plastic Modernity” ва “Nura Energo Jixoz sanoati” ОАЖ қўшма корхоналари, “Ташэлектроаппарат" АЖда бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар, замонавий технологиялар билан яқиндан танишдик. Малакали техник-инженерлар билан мулоқот қилдик. Эътироф этиш керак, юртингизда электротехника саноати ривожида илғор тажрибаларни кузатиш мумкин. Янги корхоналар ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр тежовчи лампалар ниҳоятда харидоргир. Нафақат ички бозор, балки ташқи бозорда ҳам бундай маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф ортиб бораётганлиги табиий. Бизнинг мақсадимиз ҳам нафақат LED лампалари, балки энергия тежамкор кўча ёритгичлари, идора ва ташкилотлар, хонадонлар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган энергияни тажашга хизмат қилувчи дастурларни амалиётга татбиқ этмоқчимиз. Бу пировардида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир, – дейди “Philips Lighting” корхонаси вице-президенти Эрик Бенедетти. 
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон ва Нидерландия малакатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 

 

Распечатать Просмотров: 175 01 Мар 2018