Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

“BankEXPO – 2017”



Банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари кўргазмасида Республикамизда фаолият олиб бораётган банк-молия муассасалари, тижорат банклари, суғурта, лизинг компаниялари ва кўплаб ташкилотлар иштирок этди.

         Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» банки стендида акс этган маълумолардан ушбу банкнинг барқарор ривожланиб бораётгани, аҳолини тадбиркорликка ундаш бўйича етарли тажриба тўплаганлигини билиш қийин эмас. Кўргазмада ўнинчи бор қатнашган тижорат банки мижозларнинг коммунал ва бошқа тўловларини қулай амалга оширишга қаратилган янги технологияларни намойиш қилди. Хусусан, «AlPay» илова дастури орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиқадиган жарималарни мобил телефонлар орқали тўлаш мумкин. Тадбир доирасида ушбу банкдан кредит олиб, ўз бизнесларини мувафаққиятли йўлга қўйган мижозлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

       

  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ стендлари олди ҳам қатнашувчилар билан гавжум бўлди. Банк кўргазмада жисмоний ва юридик шахсларга кенг турдаги хизматларни таклиф этди. 6 та сенсорли экранларга наъмунавий бизнес режалар, банк ахборотлари ва хизматлари ҳақидаги маълумотлар киритилган бўлиб, қизиқувчиларга ушбу ҳаволаларни ўз электрон почталарига жўнатиш имконияти яратилган. «Банк-мижоз», «Корпоратив интернет-банкинг», «Шахсий кабинет», «SMS-банкинг», «Мобил банкинг», «Мобил коммунал инспектор» хизматлари кўпчилик эътиборини тортди.

         Акциядорлик-тижорат “Қишлоққурилишбанк” томонидан ҳам аҳоли ва тадбиркорлар учун замонавий банк хизматлари таклиф этилди. Мижозлар Android  ва iOS платформасида ишловчи “QQB Mobile” дастури орқали телефон, Интернет, телевидение, коммунал тўловларини ва кредит фоизларини тўлашлари мумкин. Кўргазмага келган юртдошларимизни банк маблағлари ҳисобига қурилаётган арзон нархдаги уй-жойлар, ажратилаётган ипотека кредитлари қизиқтирди. Банк ахборот хизмати ва мутахассислари берилган саволларга батафсил жавоб қайтаришди. 

         Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, “Ҳунарманд” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси сингари манфаатдор ташкилотлар ҳам халқни тадбиркор қилишга қаратилган лойиҳа ва тақдимотлари билан иштирок этди.

         Ўзбекистон банк –молия оламидаги ушбу муҳим тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси, Банклар ассоциацияси ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

         Хулоса қилиб айтганда, кўргазманинг қайноқ намойишларини кузатиб, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишлари тоборо ошиб бораётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Биз илғаган яна бир жиҳат, банк –молия институтларининг ҳам аҳоли билан ҳамкорликка бўлган эҳтиёжи юқори.

Д.Буриев

Распечатать Просмотров: 529 13 Апр 2017