Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Яшнобод туманида бўлиб, муҳим иқтисодий лойиҳалар билан танишди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида “Artel” заводида ҳам бўлди.



         Президентимиз “Ўзэлтехсаноат” АК таркибидаги “Dream production”, “SKY Wind Systems”, “Smart Modern Systems” корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

         Давлатимиз раҳбарига “Artel” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

         Шавкат Мирзиёев кўргазма билан танишиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.

         Бугунги кунда “Artel” бренди остида замонавий кондиционерлар, чангютгич, микротўлқинли печлар, газли ва электроплиталар, телевизор, қўл телефонлари каби ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда

         “Artel” маҳсулотларига нафақат юртимизда балки хориж мамлакатларида ҳам қизиқиш ортиб бормоқда.

         Ҳозирда “Artel” компанияси йирик маиший техникаларга 3 йиллик кафолат бермоқда.

“Artel” маиший техникасини харид қилган истеъмолчи уч йил мобайнида маҳсулотни сервис марказида бепул таъмирлатиш, эҳтиёт қисмларини алмаштириши мумкин.

         2017 йилнинг 20 январь куни Artel компанияси Европанинг сертификатлаш бўйича энг нуфузли ташкилотларидан бири TUV NORD’нинг CE Certificate of Conformity сертификатини кўлга киритди. Ушбу сертификат маҳсулотларнинг Европа иттифоқи кўрсатмалари, шунингдек сифат ва хавфсизлик бўйича EN 60065:2015 ва EN 55032:2015 Европа стандартлари талабларига мослигини тасдиқлайди.

Распечатать Просмотров: 425 07 Май 2017