Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

«WorldFood Uzbekistan – 2017»



 «AgroWorld Uzbekistan – 2017»

 

«Ўзэкспомарказ»да озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган «WorldFood Uzbekistan – 2017» ва «AgroWorld Uzbekistan – 2017» халқаро кўргазмалари иш олиб бормоқда.

         29 март куни бошланган кўргазмаларда Австрия, АҚШ, Бельгия, Беларусь, Болгария, Буюк Британия, Германия, Дания, Жанубий Корея, Индонезия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Россия, Словакия, Туркия, Франция, Хитой, Швейцария, Швеция, Қозоғистон, Ҳиндистон каби 30 дан ортиқ мамлакатдан келган 232 компания ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

         AgroWorld Uzbekistan – 2017» халқаро кўргазмасида дунёнинг етакчи компаниялари томонидан тақдим этилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари, паррандачилик, чорвачилик, шунингдек, аграр соҳага оид технологиялар фермерлар ва тадбиркорлар эътиборини тортмоқда.

         «AgroWorld Uzbekistan» кўргазмасида озиқ-овқат, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, қадоқлаш ускуналари, турли ичимликлар ва ингредиентлар, ёғ-мой маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

         Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари шу ернинг ўзида хорижий ҳамкорлар топиб, икки томонлама манфаатли шартномалар имзолаётгани кўргазманинг яна бир қулайлигидир.

         Халқаро кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «ITE Uzbekistan» халқаро кўргазма компанияcи ҳамкорлигида ташкил этилган.

 

Фото: Д.Бўриев

Распечатать Просмотров: 387 30 Мар 2017