Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

«Чарм, пойафзал, кийим ва аксессуарлар» VI халқаро кўргазма- ярмаркаси якунлари



Ўзбек чарм пойабзал саноатида муҳим воқеа бўлган «Чарм, пойафзал, кийим ва аксессуарлар» VI халқаро кўргазма- ярмаркаси ўз ишини якунлади.

         Жорий ҳафтанинг 4-6 апрел кунлари пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтган тадбирда Европа, Осиё, МДҲ давлатларидан ташриф буюрган нуфузли ишлаб чиқарувчилар, юртимизда фаолият юритаётган 80га яқин корхоналар, тадбиркорлар 2500 турдан ошиқ маҳсулотларини намойиш этди.

          Кўргазманинг биринчи иш кунида Россия, Қозоғистон ва Белорус Республикаларининг чарм, пойабзал саноатига оид махсус тақдимотлари ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан намойишга қўйилган чарм, пойабзал маҳсулотлари ўзининг нафис дизайни, сифати билан ажралиб турди. Айниқса, спорт оёқ кийимларини тикишда тадбиркорларимиз ижобий тажрибага эга бўлиб бораётгани яққол кўзга ташланди. Чармдан ишланган турли спорт инвентарлари ва жиҳозлари сифат жиҳатидан хорижникидан қолишмайди. Бу каби илиқ фикрлар кўргазмага ташриф буюрган хорижлик мутахассислар томонидан кўп бора тилга олинди.

Кўргазманинг иккинчи иш куни ҳам ишчан руҳда ўтиб, фойдали келишувларга бой бўлди.

5 апрелга мўлжалланган тадбирлар доирасида чарм, пойабзал, кийим ва атторлик маҳсулотларининг замонавий мода ва анъаналарини акс эттирган намойишлар ўтказилди.

Германиянинг DESMA, Украинанинг JB Plast   компаниялари чарм ва пойабзал маҳсулотларини тайёрлаш технологиялари, ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга оид ускуналари билан таништирди.

Ташкилотчилар томонидан чарм, пойабзал саноатини юксалтириш, соҳада яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилиб, ўзаро тажриба алмашилгани иштирокчилар учун янада фойдали бўлди.

Кўргазманинг охирги иш кунида Россиялик ҳамкорларнинг чарм ва пойабзал саноати тақдимотлари ўтказилди. Россиянинг “PRO Fashion” журнали бош директори Олесия Орлова дунё чарм, пойабзал ва аксессурлар ишлаб чиқариш саноатида кузатилаётган янги анъаналар, муаммолар ва ечимлар хусусида маъруза қилди.

Кўргазма-ярмаркада Белорус Республикасининг давлат концерни қошидаги «Беллегпром» чарм, пойабзал саноати Кенгаши ва «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Москава давлат дизайн ва технология университети ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтлари ўртасида англашув ва ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.

Тадбир доирасида кўргазма ташкилотчилари томонидан  эълон қилинган «Энг яхши стенд», «Энг яхши пойабзал дизайни», «Энг яхши чарм атторлик маҳсулотлари дизайни» каби номинациялар бўйича эълон қилинган танлов ғолиблари тадирланди. Фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Д.Буриев

Распечатать Просмотров: 987 07 Апр 2017