Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

«Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар» VI халқаро кўргазма- ярмаркаси



Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаев сўзга чиқиб, тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорларни чарм саноатида муҳим воқеа бўлган ушбу тадбир билан қутлади.

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утимбаев мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити туфайли ушбу кўргазманинг гегорафияси йилдан-йилга кенгайиб, хорижлик иштирокчилар сони ортиб бораётганини қайд этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқаро кўргазманинг рамзий лентаси кесилгач, ярмарка ўз ишини бошлади.

Кўргазма - ярмаркаларда  Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан ташриф буюрган нуфузли ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда.

Юртимизда фаолият юритаётган 80дан зиёд маҳаллий корхоналар ва тадбиркорлар томонидан тақдим қилинаётган маҳсулотларга қизиқиш катта.

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари илмий ходимлари томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган ишланма ва лойиҳалар ҳам қатнашчилар эътиборидан четда қолмаяпти.  Бухоро муҳандислик - технология институти илмий ходимлари томонидан теридан ишлаб чиқарилган болалар махсус пойабзаллари, қоракўл терисини ошлашда ишлатиладиган (сут маҳсулотлари чиқиндисидан тайёрланган) воситалар мутахассисларда қизиқиш уйғотди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бу йилги халқаро кўргазмада «Энг яхши стенд», «Энг яхши пойабзал дизайни», «Энг яхши чарм атторлик маҳсулотлари дизайни» каби номинациялар бўйича танлов эълон қилинган. Ғолиблар кўргазма тадбирлари доирасида рағбатлантирилади.

  Халқаро «Чарм, пойафзал, кийим ва аксессуарлар» VI халқаро кўргазма-ярмаркаси 5-6 апрель кунлари ўз ишини давом эттиради. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маълумотларга кўра Республикамизда ҳар йили 520 млн.кв.дц.дан ортиқ чарм, 24 миллионга яқин пойабзал ва 11,5 млрд. сўмдан ортиқ чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 

Д.Буриев олган тасвирлар

Распечатать Просмотров: 590 04 Апр 2017