Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Uyushma haqida


“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори ҳамда таъсис мажлиси қарори асосида “Радиоэлектронтехасбоб” Ўзбекистон радиоелектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати консерни “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси етиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2003 йил 22 декабрдаги 3366-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 205-сон Қарори билан компаниянинг ташкилий тузилмаси ташкил этилди ва унинг асосий фаолияти йўналишлари белгиланди.

“Ўзэлтехсаноат” аксиядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “2014-2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2123-сон қарорига мувофиқ “Ўзэлтехсаноат” компаниясини қайта ташкил қилиш тартибида ташкил этилди.

“Ўзэлтехсаноат” аксиядорлик компанияси “Ўзэлтехсаноат” компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аксиядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 21 декабрдаги 8-сон протоколига асосан “Ўзэлтехсаноат” аксиядорлик компанияси структураси қайта шакллантирилди.

2017 йил 13 феврал - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республика электротехника саноатини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш ва бошқарувини ишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2772-сон қарорига мувофиқ “Ўзэлтехсаноат” аксиядорлик компанияси структураси қайта шакллантирилди ва тегишли функцияларни бажариш белгиланди.

2019 йил 4 январь - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ “Ўзэлтехсаноат” аксиядорлик компанияси негизида унинг мол-мулки ва давлатга тегишли бошқа воситаларни, шунингдек, дебитор ва кредитор қарздорлигини ўтказган ҳолда Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси (“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси) ташкил этилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар:

- хомашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан, саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

- ички ва ташқи бозорларда электротехника маҳсулотларига бўлган талаб конъюнктурасини ўрганиш ва шу асосда маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштиришда кўмаклашиш, ички бозорни юқори сифатли миллий электротехника маҳсулотлари билан тўлдириш ва унинг экспорт географиясини, шу жумладан, турли ахборот ресурслари ва кўргазма тадбирларида миллий брендларни илгари суриш ва электротехника саноати корхоналари салоҳиятини намоён этиш орқали кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

- электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилишга кўмаклашиш, саноатни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- электротехника саноати соҳасидаги стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини халқаро талаблар ва стандартлар билан уйғунлаштириш орқали уни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;

- ҳудудлар салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболлари, хомашё базаси, инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда электротехника саноати корхоналарини жойлаштиришга кўмаклашиш;

- электротехника саноати соҳасида кадрларни тайёрлашга бўлган реал эҳтиёж ва истиқболли йўналишларни аниқлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларни такомиллаштиришда иштирок этиш, мазкур соҳада илмий-тадқиқот ишларини чуқурлаштириш;

- саноатни жадал ривожлантиришга ва электротехника саноати корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Распечатать Просмотров: 6223 10 Янв 2019