Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасига янги раҳбар тайинланди



Жорий йилнинг 5 июль куни “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2017 йилдан буён ушбу ташкилотга раҳбарлик қилиб келган Алишер Абдуллаев ўрнига “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг янги раиси сифатида Мирзиёд Юнусов тайинланди. Йиғилишда электротехника саноатини ривожлантириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари хусусида сўз борди. Таъкидландики, уюшманинг олдида турган асосий вазифалардан бири хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Уюшманинг янги раҳбари Мирзиёд Юнусов шу кунга қадар «Artel engineering and management» МЧЖда масъул лавозимда ишлаб келаётганди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди.

Распечатать Просмотров: 350 05 Июл 2019