Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси “Энг яхши логотип” танловини эълон қилади



“Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг барча ахборот, маркетинг, тақдимот ва бошқа қонуний фаолиятига асосий идентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, оригинал, осонгина таниш мумкин бўлган, жозибали логотипни яратиш учун “Энг яхши логотип” танловини эълон қилади.

Танловга ҳужжатлар 2019 йил 1 мартгача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси махсус дипломи ва замонавий қимматбаҳо электротехника маҳсулоти билан тақдирланади.

Танлов ҳақидаги барча маълумотлар www.uzeltexsanoat.uz сайтининг “Танловлар” рукнида жойлаштирилган.

Маълумот учун телефонлар: +998 71 232-34-68, +99890 806-55-72

e-mail: nazorat@uzeltexsanoat.uz

Танловни ўтказилиш шартлари ва баҳолаш мезонлари билан танлов низомида танишишингиз мумкин.

Распечатать Просмотров: 756 08 Янв 2019