Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Энергия тежовчи технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди



Шу куннинг ўзида пойтахтимиздаги “International” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишда халқаро ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида Биринчи халқаро форум ўз ишини бошлади. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва “CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан илк маротаба ташкил этилган ушбу форумда энергия тежовчи ва қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи корхона ходимлари, диллерлик хизмати вакиллари, ишлаб чиқаришда меҳнат қилаётган муҳандис техник-усталар, истеъмолчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, бугунги кунда давлат томонидан ушбу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонунида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, қидирув, жорий этиш, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга доир ишлар, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, уни ташиш, тўплаш, реализация ва истеъмол қилиш билан боғлиқ фаолиятларнинг ҳуқуқий асослари кафолатлаб берилган.

 

Форумда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига инновацион технологияларни, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг энергия жиҳатдан самарадорлигини ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида солиқ, божхонага оид ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Форумда “CHINT DISTRIBUTION” компанияси вакиллари ҳам ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ҳақида видеоролик намойиш этилди. Очиқ конструктив руҳда ўтган форумда берилган барча саволларга компания вакиллари томонидан жавоб қайтарилди. Ушбу соҳада муносиб натижалараг эришаётган ишлаб чиқарувчилар, оддий устадан тортиб йирик корхонагача бўлган жараёндаги фаол ходимлар муносиб тақдирланди, уларга эсдалик совғалари берилди.  

 

Распечатать Просмотров: 60 24 Окт 2019