Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Whirlpool” компанияси Ўзбекистондаги инвестиция муҳитига қизиқиш билдирди



“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбари бошчилигидаги делегация Хитойга сафари давомида дунёнинг етакчи брендларидан ҳисобланган йирик ишлаб чиқариш тармоғига эга “Whirlpool Corporation” компаниясида бўлишди. Компания вакиллари билан олиб борилган мулоқотлар чоғида томонлар Ўзбекистонда маиший техника воситалари ишлаб чиқариш тармоғини янада ривожлантириш, янги истиқболдаги лойиҳалар устида биргаликда ишлаш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларида ўзаро фикр алмашишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу компанияга 1911 йил АҚШда асос солинган бўлиб, асосий фаолияти маиший техника воситалари ишлаб чиқаришдан иборат. У дунёда Хитойнинг Haier компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда компания 70 дан ортиқ ишлаб чиқариш ва илмий-техник марказларига эга. Унда 100 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. Маҳсулотлар дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларида сотилади.

  

“Whirlpool” компанияси вакилларига Ўзбекистондаги инвестициявий қулай муҳит, хорижлик инвесторлар учун яратилган имкониятлар, солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги қулай географик жойлашуви ва бошқа масалаларда тўлиқ маълумотлар берилди. Компания вакилларида Ўзбекистонга инвестиция киритиш, яқин келажакда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ва ўзаро манфаатли лойиҳалар устида биргаликда ишлаш таклифлари ўртага ташланди. Бундан ташқари, “Whirlpool” компаниясининг малака ошириш марказида ўзбекистонлик маиший техника воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассис ходимлари малакасини оширишга ҳам келишиб олинди.

Распечатать Просмотров: 58 06 Сен 2019