Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ўзбекистонда тиббиёт технологиялари ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона ташкил этилади



“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Россия Федерациясининг «Медицинские технологии ЛТД» акциядорлик жамияти Президенти Анатолий Дабагов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори технологияли рақамли тиббий асбоб-ускуналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Хабарингиз бор, 2018 йил Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан ушбу компания ўртасида ҳамкорлик англашуви имзоланган эди.

  

– Биз Ўзбекистон томони билан яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Бунда, икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган кўп қиррали ҳамкорлик келишувлари муҳим аҳамиятга эга, – дейди «Медицинские технологии ЛТД» АЖ Президенти Анатолий Дабагов. – Биз Ўзбекистон тиббиёти йўлида амалга оширилаётган ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Ушбу лойиҳани “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Techno Cabel Groop” корхонаси билан қўшма корхона ташкил этиш орқали амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.

Маълумки, «Медицинские технологии ЛТД» акциядорлик жамияти 20 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида юқори технологияли тиббий рентген диагностика ускуналарини ишлаб чиқармоқда. Корхона 2010 йил Россияда биринчи бўлиб 16 ўлчамли кўп функцияли компьютер томограф ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 2012 йилдан бошлаб эса 64 ўлчамдаги томография ва ултратовушли диагностика асбоб-ускунларини ишлаб чиқариш бошланди. Айни кунда компания томонидан тиббий-диагностика технологияларини нафақат Россия ҳудудида, балки қўшни мамлакатларда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги қўшма корхоналар ташкил этиш тармоқларини кенгайтириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик таклифлари илгари сурилди.

Распечатать Просмотров: 69 22 Окт 2019