Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Белоруссиялик ҳамкорлар билан видеомулоқот ўтказилди



Жорий йилнинг 10 июнь куни Беларусь Республикаси Саноат вазири ўринбосари Д. Корчик ҳамда “Атлант”, “Интеграл”, “Могилевтифтмаш”, Бел-Кабель компаниялари вакиллари билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарияти ва корхоналари ўртасида онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.

Онлайн мулоқотда томонлар Беларусь Республикаси Президентининг 2018 йил ноябрь ойида юртимизга амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳамкорлик муносабатларида эришилган келишувлар ва  ривожлантириш дастурлари (“Йўл харитаси”) ижросининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар.

Лойиҳаларни амалга ошириш чоғида юзага келаётган муаммолар ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, Беларусь Саноат вазирлиги ва «Ўзэлтехсаноат» ўртасида электротехника соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми доирасида 2020 йилгача икки томонлама ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 50 миллион долларга ошириш вазифалари қўйилган. Мазкур йўналишдаги ишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Икки давлат ўртасидаги экспорт имкониятлари муҳокама қилинди. “Йўл харитаси”даги бандлар ижросини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тижорат таклифлари ўртага ташланди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати

Распечатать Просмотров: 135 11 Июн 2019