Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ўзбекистон япониянинг «JVCKENWOOD» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатмоқда



Куни кеча Япония компаниялари билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида республиканинг турли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Японияга ташрифи доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва Япониянинг «JVCKENWOOD Corporation» компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқарув раиси М.Юнусов ва «JVCKENWOOD Corporation» компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақалари бўйича ижрочи вице-президенти М.Имаи ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ҳудудида турли хил юқори технологияли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Уюшма томонидан Япония компанияси вакиллари учун Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожлантириш имкониятлари, хорижий хорижий сармоядорлар учун яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ва ҳамкорлик истиқболлари бўйича тақдимот ўтказилди.

 

Ўз навбатида Япония томони автомобил аудио тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳани биргаликда ишлаб чиқишни давом эттиришга қарор қилишди ва шу муносабат билан «JVCKENWOOD Corporation» вакиллари ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришларини маълум қилдилар.

Распечатать Просмотров: 31 08 Окт 2019