Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Фарғонада янги кабель ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлайди



"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Ишчи гуруҳи Фарғона вилоятига ташрифи давомида нафақат ишлаб чиқариш корхоналари, балки тадбиркорларнинг муаммолар билан ҳам шуғулланмоқда. Хусусан, тадбиркорларга хорижий ҳамкорлар топиш, уларга халқаро стандартларни олишга кўмаклашиш, экспорт қилувчи давлатларга чиқишга ёрдам бериш каби масалалар долзарблик касб этди. Ўрганиш давомида Ишчи гуруҳи "Реал кабель инвест" МЧЖ корхонасининг фаолияти билан танишиш мақсадида Данғара туманига ташриф буюрди.

Корхона ҳудуди каттагина бўлиб, айни пайтда ишлаб чиқариш учун зарур техник ускуналар, линиялар Хитой давлатидан келтирилган, ўрнатиш ишлари ниҳояланиш арафасида. Агар корхона ишга тушса, тўла қувват билан ишлашни бошлайди. 50 нафар ёшлар иш билан таъминланади. Эндиги мақсад маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш. Корхона раҳбарига "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси нафақат экспортни ошириш ва жаҳон бозорида янги брендларни муносиб ўрин олишларига ҳам кўмаклашишга тайёр эканлиги айтилди. Уюшманинг кўмаги билан корхона халқаро кўргазмаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

  

Распечатать Просмотров: 53 01 Авг 2019