Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида янги ишчи гуруҳ тузилди. У экспортга алоқадор



Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил I чорак якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижросининг натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари юзасидан 2019 йил 4 апрель куни ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжат билан тармоқ ташкилотлари томонидан 2019 йил учун белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланди.

Белгиланишича, Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ташкил этиладиган штабда асосий иш жойидан ажралган ҳамда лавозим маоши сақлаб қолинган ҳолда фаолият кўрсатади.

Қуйидагилар Республика ишчи гуруҳининг (С.Саидкаримов) асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • тармоқ ташкилотлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни белгилаш;
  • манфаатдор вазирлик ва идораларнинг соҳага оид мутахассисларини жалб этган ҳолда, жойлардаги тармоқ ташкилотларининг экспорт салоҳиятини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • ҳар ой якуни бўйича экспорт прогноз кўрсаткичларини бажаришда сусткашликка йўл қўйган тармоқ ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг бош вазирига таклифлар киритиш.

Республика ишчи гуруҳи ўрганиш натижалари ва экспорт прогнози кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳафталик ахборот киритиб боради.

Тармоқ ташкилотлари томонидан 2019 йил учун белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг таркиби:

Распечатать Просмотров: 213 10 Апр 2019