Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Афғонистонлик тадбиркорлар билан экспорт келишувларига эришилди



Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси масъул раҳбарлари иштирок этиб, қўшни мамлакат тадбиркорларига Ўзбекистоннинг миллий ва халқаро брендлар остида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ўзига хос тажрибаси, юртимизнинг инвестициявий жозибадорлиги, хорижий сармоядорларга яратиб берилаётган қулай имкониятлар хусусида маълумот берди.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Афғонистон халқи билан дўстона муносабатлар турли соҳаларда, хусусан савдо-иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб боришига катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг амалий ифодасини охирги 2-3 ой ичида амалга оширилган ишлар мисолида кўриш мумкин. Жорий йилнинг май ойида Термиз шаҳрида “Ўзбекистон-Афғонистон” чегара савдо зонаси иш бошлаган эди. Бундан кўзланган мақсад – Афғонистон ҳамкорлари билан барқарор ва узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш, шу билан бирга, афғон бозорига маҳаллий маҳсулотлар экспортини янада кенгайтиришдир. Ушбу тадбирда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи 20 дан ортиқ корхоналар кабель-сим, маиший техника воситалари ва электротехника маҳсулотлари билан иштирок этган эди. Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар кўргазмасида афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистоннинг электротехника саноати салоҳияти билан танишиш имкониятига эга бўлишганди. 1-2 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳрида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтган ва икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий муносабатлари ҳамда экспорт салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган эди.

Пойтахтда ўтказилган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон томонидан яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига ўзаро савдо ҳажмини тез суръатларда ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Афғонистон делегацияси билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар якунида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ўртасида экспорт шартномалари имзоланишига эришилди.

Мазкур бизнес-форум Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш баробарида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади.

Распечатать Просмотров: 109 15 Июл 2019