Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Беларусь билан саноат кооперациясини ривожлантиради



Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Делегацияси Беларусь Республикасида ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Ҳусусан, бугун  Минск шаҳрида “Ҳудудлар ҳамкорлиги – давлатлараро алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим омили” мавзусида Ўзбекистон – Беларусия  ҳудудлар форумининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда саноат уюшмаси раҳбарияти ва тармоқ корхоналари қатнашди. 

Саноат кооперациясини ривожлантириш секцияси йиғилишида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарияти ва “Metal Processing” корхонаси рахбари ҳам ўз маърузалари билан фаол иштирок этди. Учрашувлар давомида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов Беларусия Республикаси Саноат вазири ўринбосари Огородников Александр Сергеевич билан музокара олиб боришди ва электротехника саноатида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Распечатать Просмотров: 132 30 Июл 2019