Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Тадбиркорларнинг муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда



“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечими борасида жойларга чиқиб, ўрганишлар олиб бордилар. Навбатдаги манзил “Электрощит трансформатор” давлат унитар корхонасида бўлди. Корхона раҳбари Худойберди Ёқубовнинг сўзларига кўра, 10 йилдан бўён корхонада паст ва юқори кучланувчи трансформатор ускуналари тайёрланиб келинади, аммо бу маҳсулотларни бозорга сотишда кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Бундан ташқари, тадбиркор ўз маҳсулотлари халқаро кўргазмаларда иштирок этишини ва чет давлатлари билан экспорт шартномалари тузиш бўйича ёрдам зарурлигини таъкидлади.

Бир сўз билан айтганда, корхонага хорижлик инвесторнинг ҳамкорлиги зарур. Келажакда корхонани қўшма корхона шаклида ташкил этиб, ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтириш режалари бор. Ишчи гуруҳи корхонанинг бўш турган ҳудудларини кўздан кечирди. Ишлаб чиқаришни аҳоли талабларидан келиб чиқиб, маиший техника воситалари йўналишида ҳам давом эттириш таклифи берилди. Тадбиркорнинг барча талаблари қондирилади. Унга қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатилади.

 

Распечатать Просмотров: 118 30 Июл 2019