Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар



Жорий йилнинг 5 апрель куни “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг Ёшлар етакчилар кенгаши ташаббуси билан Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  депутатлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутатлари мустақиллик йилларида мамлакатимизда шаклланган профессионал парламент ва миллий қонун ижодкорлигининг ўзига хос жиҳатлари, Президентимиз раҳбарлигида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, эришилган ютуқлар ва уларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан юртимизда мустақиллик йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун Ўзбекистон Республикасининг 22 та Қонуни, Президентимизнинг 26 та Фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 41 та қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-хуқуқий хужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунларининг қабул қилиниши ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши мамлакатимизда эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлиши, замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллашида муҳим асос бўлганлиги эътироф этилди.

Тадбирда мамлакатимизда яратилган шароит ва имкониятлар боис, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий соҳалар ривожида ёшларнинг фаол иштироки таъминланаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Ўқувчи - ёшларнинг парламент фаолияти билан яқиндан танишиб боришлари қабул қилинаётган қонунларда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ифода этилишини таъминлаш билан уларнинг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Парламент қуйи палатасига ташриф буюрган ёшлар қонун ижодкорлиги жараёнларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда Парламент фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Распечатать Просмотров: 72 05 Апр 2019