Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Болажонлар қувончига қувонч улашилди



Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган нақл бор. Бир-бирига меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш эса ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимлари Яшнаобод туманидаги 30-сонли “Меҳрибонлик уйига” ташриф буюрдилар ҳамда болажонларнинг мурғак кўнгилларига таскин бўлиб, уларга байрам совғалари, ширинликлар ва маиший техника воситаларини топширдилар.

– Совғаларни топширар эканмиз, беғубор ўғил-қизларнинг кўзидаги қувончни кўриб, қалбимиз яшнаб кетди, – дейди “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг Ёшлар кенгаши раиси Н.Толипов. Тадбир якунида болажонлар томонидан тақдим этилган концерт дастури йиғилганлар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

 

Распечатать Просмотров: 65 04 Июн 2019