Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Ko'p beriladigan savollar


"Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси ходимлари ва раҳбариятига жисмоний ва юридик шахслардан кўп юбориладиган саволлар ва уларга жавоблар: 

Савол: Электротехника саноати нечта йўналишдан иборат?

Жавоб: Электротехника саноати асосий 3 йўналишни ўз ичига олади. Булар:

  1. Кабель ва сим ишлаб чиқариш;
  2. Маиший техника маҳсулотлари;
  3. Трансформатор, юқори ва паст кучланишли қурилмалар. 

Савол: "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компаниясига аъзо бўлиш тартиби қандай?

Жавоб: Электротехника соҳасидаги корхоналар "Ўзэлтехсаноат" АК таркибига корхоналарни бирлашган аъзо сифатида қабул қилиш ва таркибдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом асосида аъзо бўладилар.


Савол: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электротехника маҳсулотларини нархини "Ўзэлтехсаноат" назорат қила оладими?

Жавоб: Йўқ, "Ўзэлтехсаноат" АК корхоналарнинг молиявий хўжалик ишларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.

Распечатать Просмотров: 73 28 Сен 2018