Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Tenderlar


“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ички аудиторлик хизмати аудитори лавозимига ички аудиторлик малака сертификатига эга жисмоний шахслар учун танлов эълон қилади:

 

Номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:

- Ички аудиторнинг малака сертификатига (сертификат хар йиллик малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдикловчи Гувохномалар билан тасдикланган холда) эга бўлиши;

- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;

- Охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий иш стажига эга булиши;

- Microsoft Offiсe дастурларида, шунингдек 1-С Бухгалтерия дастурида (камида фойдаланувчи сифатида) ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз ҳужжатларини 2017 йилнинг 10 февралига қадар шахсан келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.

"Ўзэлтехсаноат" АК ички аудиторлик хизматига аудитор танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг, жамият кузатув кенгашининг яқин орада ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни юбориш учун манзил: 100047, Тошкент шаҳри, А. Темур кўчаси, 13.

Tелефон: 0 (371) 233-28-43;

Факс: 0 (371) 233-36-31

Компаниянинг корпоратив веб сайти: www.uzeltexsanoat.uz

Электрон почта манзил: a.boev@uzeltexsanoat.uz

Распечатать Просмотров: 1385 29 Июл 2016