Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Хитойда электротехника саноати намойиши



Шанхайда China International Import Expo импорт товарлари ва хизматлари биринчи Хитой халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Кўргазма доирасида “Ўзэлтехсаноат” АК ва унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан юртимиз электротехника саноати тармоғида амалга оширилган изчил ислоҳотлар, ишлаб чиқариш салоҳияти, экспортни ошириш ва импортни оптималлаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар кенг тарғиб қилинган стендлар намойиш қилинди.

 

Кенг миқёсли савдо форумида дунёнинг 3 минг 600 дан зиёд компанияси вакиллари қатнашди. Илк бор ташкил қилинган халқаро кўргазма ташаббускори Хитой томони ҳисобланади. 2017 йилнинг май ойида Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» ҳамкорлик форуми доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шанхайда 2018 йилдан бошлаб мунтазам равишда импорт товарлари кўргазмасини ташкил қилиш таклифини айтиб ўтган эди. Тантанали маросимда ҳам Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзиньпин иштирок этиб, барча меҳмонларни нуфузли тадбир билан самимий қутлади.

Халқаро форум Ўзбекистон саноат корхоналари фаолиятини рағбатлантириш, инновацион ютуқларини намойиш этиш, дунё жамоатчилигини республиканинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан таништириш имконини бериши билан муҳим аҳамиятга эга.

Кўргазма доирасида хитойлик тадбиркорлар билан қизғин музокаралар, амалий келишувларга бой учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Бош вазир ўринбосари Н. Отажонов, “Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси ўринбосари У. Ислам ҳамда Хитойнинг «Haier» компанияси ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ҳақида келишув имзоланди. Келишувга кўра, Ўзбекистонда «Haietech» бренди остида телевизорлар ва бошқа маиший техника воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, “Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси ўринбосари У. Ислам Хитойда электротехника саноати маҳсулотлари сотувини ташкил этиш бўйича «Liaocheng Associtional Services Trade» савдо компанияси билан музокара олиб борди.  Бундан ташқари, Хитойнинг онлайн режимда ишловчи электр ва газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқарувчи «Shenzhen Kaifa Technology» корхонаси вакиллари билан ҳам учрашув ташкил қилинди. Даставвал корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишилди. Ўз навбатида хитойлик ҳамкорларга Ўзбекистонда сармоядорлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити, чет эллик инвесторлар учун берилаётган имтиёз ва қулайликлар ҳамда мазкур корхона билан янги истиқболли лойиҳалар тузиш бўйича келишиб олинди.

Кўргазма доирасида делегация аъзолари бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган электротехника ишлаб чиқарувчи халқаро компаниялар билан ҳам ўзаро фикр алмашилди. Айниқса, Швейцариянинг гидравлик насос ишлаб чиқарувчи «REHOBOT» компания билан Ўзбекистонда маиший техникалар учун насос ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. Ўз навбатида компания вакиллари Ўзбекистон бозорини ўрганиш ва унга инвестиция лойиҳаларини киритиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Шу билан бирга мулоқотлар чоғида Ўзбекистонда турникетлар ишлаб чиқаришга талаб катта эканлиги боис келажакда  «Gunnebo Security» компанияси билан янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди.

Хулоса қилиб айтганда, Хитойда ўтказилган кўргазма доирасида олиб борилган мулоқот ва келишувлар самарали кечди.

 

 

Распечатать Просмотров: 137 13 Ноя 2018