Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Президент “Оникс Тошкент” МЧЖ га ташриф буюрди



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 21 апрель куни Олмазор туманида бўлди. Давлатимиз раҳбари “Оникс Тошкент” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Корхона Марказий Осиёда ягона бўлиб, бир суткада 20 тонна натрий-кальцийлик замонавий шиша идишлар ишлаб чиқаради. Бугунги кунда 200 киши меҳнат қилаётган ушбу корхонага Италия ва Германиянинг энг замонавий ускуналари ўрнатилган бўлиб, 30 хилдан ошиқ юқори сифатли шиша идишлар тайёрланади. Президентимиз корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечириб, импорт ўрнини босувчи маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича янги топшириқлар берди. 

Давлатимиз раҳбарига 2017-2018 йилларда Олмазор туманининг саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳа кўрсатилди. Унда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

 

Манба: ЎзА

Распечатать Просмотров: 161 25 Апр 2017