Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Меҳнатларга берилган муносиб баҳо



«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчиларига Конституцияни амалиётга тадбиқ этишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тегишли ахборотлар берилди, хусусан унга киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Компания бошқарув раиси Алишер Абдуллаев ва бошқалар  Бош қомусимиз халқимиз қўлга киритган улкан муваффақиятлар, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёт йўлига чиқиши ва иқтисодиётимизни ривожлантиришда мустаҳкам замин бўлаётганини таъкидлади.

Ўтган давр мобайнида иқтисодиёт тармоқларининг барча йўналишларида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни бир неча баробар ошириш борасида кўпгина ишлар бажарилди. Бу борада мамлакатимизда 2015 — 2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.  Президентимизнинг 2015 йил 4 мартдаги «2015 — 2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлаб чиқаришни янгилаш ва инновация технологияларини жорий этиш бўйича узлуксиз жараённинг мантиқий давоми бўлди.

Хусусан, «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси «Андижонкабель» акциядорлик жамиятида Европа технологиялари асосида автомобиль симлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, Мотор заводи майдонларида интеграл микросхемалар, камқувватли фотоэлектр станциялари, турли қувватли электр двигателлар ва маиший электр техника воситалари учун компрессорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, музлаткич, маиший газ ва комбинацияланган плиталар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маиший электр ва электр техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, маркетинг ва логистика кластерини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Умуман олганда, компания томонидан умумий қиймати 268,5 миллион долларлик 39 янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мўлжалланмоқда.

 
Тадбир якунида «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва диверсификация қилиш бошқармаси бошлиғи Аброр Боевга Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 октябрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди. 

Албатта, бундай юксак мукофот менга катта масъул юклайди. Мен бу мукофотни компаниямизнинг барча ходимларига берилган муносиб баҳо, деб биламан. Бунинг учун Юртбошимизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Халқимиз фаровонлиги ва иқтисодиётимиз тараққиёти йўлида амалга ошираётган камторона меҳнатларимиз билдирилган бундай ишончни албатта, оқлаймиз, – дейди кўкрак нишони соҳиби Аброр Боев.

Распечатать Просмотров: 102 07 Дек 2017