Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Ҳиндистонлик тадбиркорлар ўзбек бозорини ўрганмоқда



Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиб, стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқди.  Шунингдек, жорий йилнинг 28 октябр куни Деҳли шаҳрида ўтказилган Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форумида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар вакилларидан иборат делегация ҳиндистонлик инвесторлар билан ўзаро манфаатли келишувларга эришиб қайтган эди. Ўтган давр мобайнида чет эллик инвесторлар билан доимий равишда амалий мулоқот ва музокаралар олиб борилди. Шу мақсадда 26 ноябрь куни “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида ҳиндистонлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳиндистоннинг машҳур “LAVA” бренди остида мобил телефонлар ишлаб чиқарувчи корхона вакилларига Ўзбекистоннинг электротехника саноати соҳасидаги инвестицион потенциали намоён қилинди.

Таъкидландики, Ҳиндистоннинг машҳур “LAVA” компанияси вакилларининг юртимизга ташрифидан мақсад – Ўзбекистон бозорини ҳар томонлама ўрганиш, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бориш, хорижлик инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар билан яқиндан танишиш ҳамда бу орқали яқин келажакда янги инвестиция лойиҳаларини юртимизга татбиқ этишдан иборатдир. Айтиш жоизки, “LAVA” бренди нафақат Ҳиндистон, балки хориж бозорларида ҳам ўз ўрнига эга. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган телефон, планшет, ноутбук каби электротехника маҳсулотлари юқори сифати, ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Чунки янги маҳсулотлар ташқи кўриниши устида компаниянинг 30 мингдан ортиқ мутахассислари узоқ изланишлар олиб боради.

Ўз навбатида “LAVA” компанияси вакиллари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, яқин келажакда Ўзбекистон билан электротехника саноати соҳасида амалий ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди ва компания ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг тақдимотини ўтказди.

Распечатать Просмотров: 37 29 Ноя 2018