Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Кореялик инвесторлар билан уч томонлама келишув имзоланди



Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореядаги йирик саноат корхоналардан бири ҳисобланган “Dongho Cosmo” компанияси билан уч томонлама келишув шартномасини имзолади. Унга кўра, кореялик инвесторлар Ўзбекистонда онлайн режимда ишлайдиган электр, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” АК Ахборот хизмати маълум қилади.

1

Хабарингиз бор, “Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С. Хабибуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Кореядаги йирик электротехника саноати корхоналари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

Жанубий Кореянинг Дэгу шаҳрида жойлашган йирик саноат корхоналардан бири – “Keuk Dong Ki Jeon” заводи Кореядаги “Dongho Cosmo” компаниясининг доимий ҳамкори ҳисобланади. Ушбу заводда онлайн режимда ишлайдиган табиий газ ҳисоблагичлари ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон делегацияси корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати, экспорт салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан танишишди.

1

Икки томонлама бўлиб ўтган қизғин музокаралар давомида кореялик инвесторлар мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳитини юксак баҳоладилар. Чет эллик тадбиркорларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносабатларини билдирдилар.

1

Учрашувлар якунида уч томонлама (Ўзэлтехсаноат АК, Андижон вилояти ҳокимияти ва “Dongho Cosmo” компанияси) келишув имзоланди.

Делегация аъзолари 3 августга қадар Кореянинг яна қатор етакчи саноат корхоналари вакиллари билан ўзаро манфаатли музокаралар олиб боради.

Распечатать Просмотров: 213 01 Авг 2018