Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Инвестицион таклифларни муҳокама қилиш платформасида «Ўзэлтехсаноат» АК иштирок этди



2 август куни International меҳмонхонасининг Cristal Ballroom залида чет эл ва маҳаллий сармоядорларнинг инвестицион таклифларини очиқ муҳокама қилиш бўйича тўртинчи йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди. Учрашувда машинасозлик, автомобил ва электротехника саноатига сармоя жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Анъанага кўра, Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов анжуман модератори бўлди.

Тадбир очиқ ва жонли мулоқот руҳида ўтди. Унда “Ўзэлтехсоат” АК бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мансур Хашимов Ўзбекистонда электротехника ва электроника соҳасида инвесторларни кенг жалб этиш, аниқ инвестиция таклифлари ва лойиҳалари юзасидан маъруза қилди. Ушбу йўналишга алоқадор сармоядор ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Таъкидландики, юртимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, инвестиция жозибардорликни ошириш, чет эллик инвесторларни кенг жалб этиш борасида Президентимизнинг қарор ва фармонлари муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Биргина электротехника соҳасини таҳлил қиладиган бўлсак, 2018-2019 йилларда тизимда умумий қиймати 97,1 млн.долларлик 30 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек, дунёнинг машҳур хориж компаниялари билан ҳам амалий ҳамкорлик бошлаб юборилган. Хусусан, Хитой, Жанубий Корея, Туркия сингари кўплаб мамлакатлар ўртасида кўп томонлама англашув меморандумлари имзоланган, қатор келишувларга эришилган. Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” АК компанияси делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб, инвесторларни юртимизга жалб этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Распечатать Просмотров: 280 02 Авг 2018