Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

ТУРИСТИК ЗОНА – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КАФОЛАТИ



Туризм — барқарор ривожланишнинг муҳим омилларидан бири. Ушбу соҳа аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради. Шу боис мамлакатимизда мазкур тармоқ салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланиб, ҳаётга татбиқ этилаяпти. 

Президентимизнинг мазкур йўналишда қабул қилинган қатор ҳужжатларида ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ҳамда уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш борасида қатор вазифалар ўз ифодасини топган.

Бугун матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги фармони эса мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди, десак хато бўлмайди.

Бизга яхши маълумки, Тошкент вилояти улкан туристик салоҳиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Чунончи, ҳудудда экстремал ва тоғ туризмини, яъни чаналарда учиш, сноубординг, парапланда ва дельтапланда учиш, велоспорт, мотоспорт ва экстремал спорт турлари, ҳамда экологик ва қишлоқ хўжалик туризми ривожлантиришга табиий шароитлар бор. Бугунги кунда вилоятда маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи жами 120 та корхона фаолият кўрсатмоқда: улардан 15 таси туристик операторлар, кунига 2440 та туристга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган 45 меҳмонхона, 71 санаторий ва дам олиш масканлари. Туризм хизматлари экспортнинг жами 44,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади, бу эса ўсишнинг 109,2 фоизини ташкил этади.

2017 йилнинг  тўққиз ойи якунига кўра, мамлакатимизга қарийб 1 миллион 800 минг сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2016 йилнинг шу давридагига нисбатан 17 фоиз кўпдир. Сайёҳлик хизматлари экспорти эса 1 миллиард 86 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Жаҳон туризм ва саёҳат экспертлари Ўзбекистонни яқин келажакда сайёҳлар оқими янада ортиши кутилаётган бешта давлат қаторига қўшган. Улар келгуси 10 йил ичида мамлакатимизда туризм йилига 7 фоиздан ўсиб боришини башорат қилишган. Албатта, бундай рақамлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бераётган эътибори ва жаҳон сайёҳлик компанияларининг миллий маънавий бой тарихимизга бўлган қизиқишини уйғотмоқда.

Президентимизнинг мазкур Фармони кўп жиҳатдан Тошкент вилояти ҳудудида туристик зонани яқин келажакда юксак даражага кўтариш ва унга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг ошишига, пировардида мамлакат тараққиёти ва халқимиз даромадларининг ошишига замин яратади.

Тошкент вилоятининг ўзига хос курорт-рекреация шароитларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан замонавий меҳмонхона мажмуаларини, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектларни қуриб, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмасини яратган ҳолда Чимён-Чорвоқ рекреация ҳудудида “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш назарда тутилмоқда. 

Ўзбекистоннинг потенциал фойдали туризм саноати ҳозирги вақтда меҳмонхоналар қурилиши ва деярли барча замонавий инфраструктура учун инвестицияларнинг етишмовчилиги давлат аҳамиятидаги масалага кўтарилди. Ташкил этилаётган “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Ўзбекистонда биринчи ва ягоналиги боис, мамлакатимиз учун инновация характерига эга ҳисобланади.

Табиийки, эркин туристик зонада замонавий туризм инфраструктураси объектлари яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва мамлакатимиз инвесторларининг инвестицияларини жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш, муқобил ва қайта тикланадиган манбаларни қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш каби бир қатор вазифалар кўзда тутилган.

Фармоннинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири унинг эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганлиги ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига кредит ва фоизларни узишнинг қулай шартларини тақдим этишни ўз ичига олувчи 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линиялари очишни таъминлаш топширилган. 

Ишонамизки, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар мазкур йирик лойиҳани мукаммал амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшиб, фаол иштирок этадилар. Юртимизнинг туристик салоҳиятини яхшилашда маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш юзасидан олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар одамларимиз турмуш фаровонлиги ва иқтисодий тараққиётимизнинг муҳим кафолати бўлиб қолади.

                

Алишер АБДУЛЛАЕВ,

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясининг

бошқарув раиси вазифасини бажарувчи.

Распечатать Просмотров: 497 07 Дек 2017