Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

"Ўэлтехсаноат" АК корхоналари иштирокида экспорт билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ тузилади



Президентимиз раислигида танқидий-таҳлилий руҳда ўтган экспорт ҳажмини ошириш ва импортни қисқартириш бўйича фаолиятлар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳар бир раҳбар олдига ўта муҳим бўлган топшириқ ва вазифалар қўйилди. Албатта, бунда шахсий жавобгарлик, ишчанлик, ташаббускор ва юксак масъулият талаб этилади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Лекин шу пайтгача бирор ташкилот мамлакатимизга кириб келаётган маҳсулотлар импортини таҳлил қилмагани, ушбу соҳада назорат ўз ҳолига ташлаб қўйилгани Давлатимиз раҳбари томонидан чуқур таҳлил қилинди, асосий йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 2017 йилда импортни қисқартириш режаси 88 фоизга бажарилгани танқид остига олинди.
Шу муносабат билан "Ўзэлтехсаноат" АК раиси бошчилигида ижро аппарати ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мажлисда экспорт ҳажмини ошириш билан боғлиқ фаолиятларни янада жонлантириш, корхоналар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Распечатать Просмотров: 384 02 Мар 2018