Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Хашимов Мансур Рустамович


“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Туғилган сана ва жойи: 1982 й., Тошкент шаҳри, Шайҳантохур тумани

Маълумоти: олий, Тошкент ахборот технологиялари университети бакалавр йўналиши (2004), магистратура таълими (2006)

Телефон рақами: (71) 232-34-37 Электрон почта манзили: info@uzeltexsanoat.uz

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2002-2006 йй.

«Тошшаҳарнур» ва «Пойтахт-нур» давлат унитар корхоналарида техник-муҳандис

2006-2008 йй.

Тошкент шаҳар давлат алоқа инспекцияси муҳандиси инспектори

2008-2009 йй.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Техник ривожлантиришнинг истиқболли стратегияси ва инвестициялар бошқармаси мутахассиси, етакчи мутахассиси

2009-2010 йй.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

2010-2014 йй.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи

2014-2016 йй.

«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи

2016-2017 йй.

«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маҳаллийлаштириш бошқармаси бошлиғи

2017-2017 йй.

«Фотон» акциядорлик жамияти Инвестиция ва янги технологиялар бўйича директори

2017 йилдан ҳозирги вақтгача

«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАР

  • фаол инвестция сиёсатини олиб бориш, лойиҳа ишларини, уларни экспертизасини такомиллаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • тармоқни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унда таклиф этилаётган инвестция лойиҳарида замонавий юқори технологик ва энергия жиҳатидан тежамкор технологияларни ва жиҳоз-ускуналарни жорий этиш;
  • инвестиция дастури, қурилишларнинг манзилли рўйхати бажарилишини таъминлаш;
  • мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ҳамда замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ Жамият тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
  • Компанияга ижро аппаратидаги таркибий бўлинмаларининг ахборот ресурслари ва тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;
  • Компания бошқаруви органлар қарорларини ижро этиш ва корпоратив бошқаруви Кодексига риоя қилиш.
  • акциядорлик жамиятнинг таркибий бўлинмаларида директив ҳужжатлар ижроси устидан доимий назорат олиб боради;
  • акциядор жамиятга тааллуқли барча масалалар юзасидан давлат ва маҳаллий бошқарув органлар билан ҳамкорлик қилади;
  • Инвестиция лойиҳалари ва маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини амалга оширади.

 Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: душанба, чоршанба кунлари, соат 16:00 дан 18:00 гача.

Распечатать Просмотров: 951 04 Дек 2018