Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Абдуллаев Алишер Абдухашимович


 

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи

Туғилган сана ва жойи: 1975 й., Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри

Маълумоти: олий, Фарғона давлат университети (1998)

Телефон рақами: (71)239-99-66

Электрон почта манзили: info@uzeltexsanoat.uz

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2017 йилдан

ҳозирги вақтгача

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи

 

2017-2013 йй.

“Андижонкабель” АЖ ҚК Бош директори

2013-2005 йй.

“Андижонкабель” АЖ ҚК ташқи иқтисодий фаолият бўйича директор

 

2005-2002 йй.

“Андижонкабель” АЖ ҚК ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи

 

2002-1998 йй.

Ташқи ишлар вазирлигининг  Жанубий-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси референти

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАР

  • Компания Бошқаруви раиси Компания номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, Компания номидан битимлар тузади, Компаниянинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди;
  • Компаниянинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;
  • Компания фаолияти ва унинг ижроия органига (Бошқарувга) раҳбарлик қилади,  Компания  зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда ушбу Уставга риоя қилиниши юзасидан жавобгар ҳисобланади, раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Компания фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Компания Кузатув кенгаши ва Бошқарув қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни таъминлайди;
  • Компания Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
  • Компания маблағларига белгиланган тартибда ишончномасиз эгалик қилади, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамлар очади, компаниянинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва ҳисоботларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ва ундан ташқаридаги муносабатларда Компания номидан иш юритади, Компания номидан келишувлар, шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади, бундай битимларни амалга ошириш учун ишончномалар беради;
  • Компания Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Компания ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритади;
  • Компания бошқармалари ва таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;
  • Компания ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда ва Компания ходимларининг интизоми ҳақидаги низомда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;
  • ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, Компания ходимларини рағбатлантиради, шунингдек, Компания ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;
  • Компаниянинг илғор ходимларини белгиланган тартибда кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлайди ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллайди;
  • “Ижроия органи тўғрисида”ги низомга мувофиқ Бошқарув раиси ваколатига кирувчи бошқа масалалар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилади.

Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: Ҳар ойнинг биринчи ва учинчи жума кунлари, соат 16:00 дан 18:00 гача.

 

 

Распечатать Просмотров: 1615 05 Дек 2018